Ўшда фуқаролик жамияти фаоллари президент билан учрашувни илтимос қилишди

351
Сурат: Дастан Умотбай уулу / "Азаттык" радиоси

Ўш шаҳридаги фуқаролик жамияти вакиллари мериянинг олдида 8 июнда «Президент, бизнинг овозимизни тингланг» акциясини уюштирди. Шаҳар марказий майдонида йиғилганлар 10 июнда шаҳарга иш сафари билан президент Сооронбай Жеэнбеков келиши кутилаётганини айтиб, Жеэнбековдан уларни қабул қилишни сўрашди.

Акция иштирокчиларидан бири «Интербилим» халқаро марказининг Ўшдаги филиалининг етакчиси Гулгаки Мамасалиеванинг айтишича, фуқаролик жамият вакиллари президентга шаҳардаги ижтимоий муаммолар ҳақида айтиб бермоқчи.

“Биз [маҳаллий ҳокимиятга] талабларни қўйганимизда бир-бирига тўнкашмоқда: «Бу муаммони архитектура, бу муаммони ҳал қилади» деб қутилиб кетишади. Шунинг учун биз талабларни [акция давомида] айтганимиз йўқ ва мурожаат ҳам ёзмадик. Чунки мухтор вакил ёки мер «Келинглар шу даражада ҳал қилайлик - бу муаммо бизга тегишли, бу муаммо Бош Прокуратурага тегишли, президент сизларга нимага керак?" деб эшигини ёпиб қўйган бўларди», - деди Мамасалиева.

Мамасалиева нодавлат ташкилотларнинг вакиллари президентга Ўш шаҳрида 10 йил давомида қандай муаммолар пайдо бўлганини ва уларнинг шу вақтгача ҳал бўлмай келаётганига эътибор қаратишни кўзлашаётганини таъкидлади.

«Биз [2010 йилдаги] июнь воқеаси ижтимоий адолатсизликдан бўлганини айтмоқчимиз. Агарда муаммолар ҳал қилинмаса халқнинг орасида ҳукуматга бўлган ишонч камая бошлайди. Ҳозирда айни муаммолар, муҳтожликлар қайтиб келмоқда. Бундан ташқари мигрантлар ҳам қайтиб келмоқда, норози бўлган тарафлар кўпаймоқда. Жанубдаги жанжал қайталанмаслиги учун биз президент билан очиқ суҳбатлашайлик деганмиз», — деди Мамасалиева.

Жамоат фаоли мисол қатори божхона тармоғидаги коррупцияни, Сулаймон тоғнинг буфер ҳудудидаги ноқонуний қурилишлар солинаётганини, савдодаги адолатсизликни ва ФҲВнинг қошидаги агентлик етакчисининг ўлимини келтирди. Вафот этган ходимнинг турмуш ўртоғи «Интербилим» жамоат уюшмасига бир неча бор мурожаат қилиб, иш ўрнидан жилмаётганини айтган.

Шунингдек жамоат арбоблари 2010 йилдаги июнь қўзғолонидан кейин шаҳарни қайта тиклаш бўйича давлат дирекцияси тарафидан қурилган уйларнинг авария ҳолатига тушганини ва Ўш вилоятидаги Кен-Сай массивида инфраструктура шу вақтгача тўлиғи билан ўтказилмаётгани ҳақида президентга айтиб беришни кўзлашмоқда.