Қирғизистонда 8 июндан бошлаб масжид ва черковлар ўз фаолиятини қайтадан бошлади. Бироқ, ибодат қилувчилар юз ниқоби тақишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари керак. Шунингдек, диний муассасага киришдан олдин одамларнинг тана ҳарорати ўлчанади.
Ўш шаҳар мериясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров шаҳардаги карантин талабларига риоя қилмаган масжидлар қайтадан ёпилишни «Клооп»га билдирди.
Унинг айтишича, бунга қадар қози ва масжид имомларининг иштирокида йиғин ўтиб, уларга тушунтириш ишлари ўтказилган.
«Санитария талабларига риоя этилишини назорат қилиш учун махсус етти мобил гуруҳ бор. Улар 8 июндан бошлаб масжидларни текширадилар», — деди Абсаттаров.
Қирғизистонда 17 мартдан бошлаб коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун диний фаолиятга чеклов жорий қилинган. Бироқ, масжидларда мусулмонларга намоз вақти ҳақида хабар бериш учун азон айтиб турилган. Шунингдек даъват қилишга ҳам вақтинча чеклов киргизилиб, Рамазон ҳайити намози майдонларда ўқилмаган.
Ўш шаҳрида 72 масжид, шунингдек католик ва православ христианларнинг бирдан черкови бор.