Бишкек: Биринчи май туман судининг олдида қайтадан Атамбаевга қарши митинг ўтди

405

Бишкекдаги Биринчи май туман суди олдида собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши навбатдаги митинг бўлиб ўтди.

Бугун, 8-июнда Атамбаевга қарши митингга 20 нафарга яқин киши тўпланиб, «Атамбаев — ўғри!» деб қичқиришди. Шунингдек тўпланганлар собиқ президентнинг тарафдори ҳисобланган  депутат Ирина Карамушкинага ҳам қарши чиқишди.

Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёв билдиришича, айрим адвокатлар келмагани сабаб 8 июнда ўтиши керак бўлган Қўй-Тош воқеаси бўйича суд йиғини жилдирилган.

«Бугун мажлис жилдирилди, ҳалок бўлган спецназни онасининг айрим адвокатлари келмагани учун. Суд кейинги душанба, 15-июнга қолди», — деб билдирди адвокат.

Биринчи митинг эмас

Бунгача 1-июнда ҳам Биринчи май туман суди биносининг олдида собиқ президентга қарши митинг бўлиб ўтган. Унда тўпланганлар «Қотил қамалсин!» «Қўй-Тошда ҳалок бўлганларнинг ҳаёти учун жавоб берсин!» деган шиор-талабларни айтишган.

Айни вақтда Атамбаев ва Равшан Жээнбеков учун иккинчи митинг ўтган. Унда Атамбаевнинг тарафдорлари биринчи митингдагиларни пул учун чиққанлар деб айблашган.

«Уларга нима учун қичқиришнинг фарқи йўқ: “Қамалсин!” Асосийси тўлаб беришса бўлди. Юзингларнинг очинглар!», — деб айтган Атамбаевнинг тарафдори.

Судга собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбаева Социал-демократлар партиясининг байроғини кўтариб келган. У президентнинг истеъфосини ва эрининг озод қилинишини талаб қилган.

Натижада милиция ходимлари провакацияга йўл қўймаслик учун митингга чиққан гуруҳларнинг ўртасида туриб олган.

Қўй-Тошдаги воқеа ва Атамбаевни қўлга олиниши

Ҳукумат собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйини икки кун давом этган штурмдан кейин 8 августда қўлга олган. Штурм вақтида бир спецназчи ҳалок бўлиб, 100га яқин киши жабрланган.

Ҳукумат Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин уйини штурмга олишга қарор қилган. Атамбаев гувоҳ қатори сўроққа олиниши керак эди, аммо қўлга олингандан кейин унинг мақоми гумондорга ўзгарган.

Штурмнинг биринчи кунида 7-августда, Атамбаевнинг тарафдорлари у ерда махсус операция ўтказаётган МХДҚнинг олти ходимини асирга олган.

Атамбаев қўлга олингандан кейин ҳукумат Қотиллик”, “Суъиқасд”, “Гаровга олиш”, “Оммавий тартибсизликлар”, “Безорилик”, “Хокимият вакилларига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик” моддалари бўйича жиноий иш очилган. Собиқ президент бу  ишлар бўйича айбланувчи қатори ўтмоқда.

Асосий сурат: 24.kg