Қирғизистонда коронавирусдан яна бир киши вафот этди

398

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаевнинг айтишича, охирги бир кун ичида яна бир бемор коронавирусдан вафот этган. У Норин вилоят касалхонасида даволанаётган 67 ёшли аёл бўлган.

«У уйда даволанган. Касалхонага кеч мурожаат қилган, 3-4 кунда аҳволи ёмонлашган. Шифокорларнинг барча ҳаракатига қарамай, бемор вафот этган. Текширув асносида асосий ташхис COVID-19нинг оғир ҳолати экани аниқланган», - деди у.

Шу билан мамлакатда вафот этган беморларнинг сони 23га етди — уларнинг икки нафари тиббиёт ходими. 8 июнга келиб мазкур касал жами 2032 кишида топилиб, уларнинг 1445и тузалиб чиқди.