Маориф вазирлиги бу йил университетлар абитуриентларнинг барини махсус платформанинг ёрдами билан онлайн олишини билдирди.
8 июнда ўтган брифингда маориф вазирининг ўринбосари Нурлан Омуров билдиришича, барча абитуриентлар Умум республика тест-имтиҳонида олган баллари ёзилган таллонларини онлайн қайд қилишади.
Маориф вазирлиги яқин орада ишга кирувчи махсус платформани ишлаб чиқди.
«Бу йили коронавирус эпидемияси сабаб ўқув юртларига қабул қилиш формати онлайн платформани қўлланиш билан масофадан ўтади. Бунинг учун Маориф вазирлиги ОЎЮга онлайн топшириш учун тизим ишлаб чиқди», — деди Омуров.
Айни вақтда Умум республика тест-имтиҳони оддий шаклда ўтади. Бунинг учун мамлакат бўйича мактаб ўқувчиларидан тест олишга 166 марказ тайёрланган. У ерларда барча санитар талаблар сақланади ва тиббиёт пунктларини уюштирилиб, тиббиёт ходимларининг ходимлари тайинланади.
ОЎЮга қабул қилиш уч тур билан амалга оширилади:
- биринчи тур — 20-22 июль;
- иккинчи тур — 27-29 июль;
- учинчи тур — 3-5 август.
Рўйхатдан ўтмай қолганлар учун қўшимча қайд қилиш ўтказилади. У махсус уюштирилган тест топшириш марказларида ўтади.
УРТга қайд қилиш 15 майда тугаб, ундан 41 727 абитуриент ўтган.