«Ата Мекен» партиясининг сайлов кампаниясига Жанар Акаев бош бўлади

451

Партия рўйхати ва «Ата Мекен» партиясининг сайловолди ташвиқотига депутат Жанар Ақаев бошчилик қилади. Бу ҳақда партия лидери Ўмурбек Текебаев 24.kg сайтига айтиб берди.

“Сайлов олди кампаниясининг лидери Жанар Ақаев бўлади. Демак, у парламентда фракция лидери бўлади. Агар бизнинг фракциямиз коалицияга кириб қолса, унда Жанар номзодини спикер ёки эҳтимол бош вазир лавозимига даъвогар бўлади. Фракциядаги барча асосий ўринларни ёшлар эгаллайди», - деди Текебаев.

Унинг қўшимча қилишича, Ақаевга октябрь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловида ғалаба қозониш вазифаси юклатилган. Текебаевнинг айтишича, партияга келган ёш кадрларни ҳеч ким бошқармайди.

«Улар ҳеч кимнинг қўлида, ҳеч қандай шароитда қўғирчоқ бўлиб қолишмайди. Улар ҳақиқатан ҳам мамлакатни ислоҳ қилиш ғояси билан ёнмоқда ... Одамлар тоза обрўга ва қизиқарли ғояларга эга бўлган ёрқин, ёш, иштиёқли сиёсатчиларни кўришни истайдилар ҳамда бизнинг альянс буни таклиф қилиши мумкин», — деб қўшимча қилди у.

Парламент сайловига отланган янги иттифоқ

5 июнда Қирғизистоннинг олти сиёсий партияси «Ата Мекен Жанги дем» деган номдаги янги иттифоқи тузилганини маълум қилишган. Янгиланган таркиб билан улар сайлов кампаниясига қатнашиб, 2020 йил кузида бўлажак сайловга тайёргарлик кўришади.

Ҳамкорлик ва бирикиш тўғрисидаги битимга Ўмурбек Текебаев (Ата Мекен), Темир Сариев (Акшумкар), Рискелди Момбеков (СДПК), Тилек Токтогазиев («Жени Дем» ёшлар ҳаракати), Азамат Темиркулов (Қирғизистон Яшил альянси) ва Жанар Ақаев (Қирғизистон Либерал-демократик партияси) қўл қўйган.

“Бизнинг альянс — бу сайловолди лойиҳасигина эмас. Узоқ муддатли мақсадларимиз бор. Асосий мақсадимиз келаётган парламент сайловига қатнашиш ва янги куч қатори халқимизнинг ишончига эга бўлиш. Биз «Жанги Дем» («Янги нафас») шиори остида бирлашдик ҳамда бизнинг мақсадимиз Қирғизистонга янги куч бўлувчи сиёсий кучларни янгиланишини мақсад қиламиз», — деб айтилади мурожаатда.

Янги иттифоқнинг эски юзлари

Янги уюшманинг деярли барча аъзолари — ҳозирги сиёсатчилар, партия лидерлари ёки сиёсий тажрибасиз йўқ одамлар.

Уларнинг орасида «Жани Дем» ёшлар ҳаракатининг лидери Тилек Токтогазиев ҳам бор. Унинг сиёсатда тажрибаси йўқ, аммо у қишлоқ хўжалиги вазирлигининг раҳбарлигига номзодини қўйган. Токтогазиевнинг иссиқхона иши бўйича катта тажрибаси бор.

Уни вазирлик лавозимини эгаллаш истагини «Бир Бол» партияси қўллаб-қувватлаб, натижада унга қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига таклиф қилинган, аммо у беш йилда ислоҳот қила олмаган одамнинг ўринбосари бўлолмаслигини айтиб, таклифни рад этган.

«Янги» «Ата Мекен Жани Дем» уюшмаси Қирғизистоннинг тажрибали сиёсатчилар ва ёш ҳамда илғор ёшларининг симбиози бўлиб қолади», деб билдирди Токтогазиев Reporter.kg нашрига берган интервьюсида.

Уюшманинг яна бир аъзо Рискелди Момбеков яқинда СДПК раисининг ўринбосари лавозимидан истеъфога чиқиб, сиёсий кенгашдаги аъзолигини тўхтатди. Аммо у ҳали ҳам СДПК аъзоси бўлиб ҳисобланади. Айни вақтда, у охирги сиёсий кенгашда бирликсиз партияга қўшилмаслигини билдирган.

Бу партиядаги зиддиятлар Атамбаевнинг президентлиги даврида бошланган эди. Аммо партия ичидаги бўлиниш Жээнбеков билан уришиб кетгандан кейин пайдо бўлган. 2020 йилнинг июнига келиб партия уч турли қисмга ажраб кетган: СДПК, Атамбаевсиз КДП ва СДК.

Янги «Ата Мекен Жани Дем» уюшмасининг яна бир аъзоси - Ўмурбек Текебаев «Ата Мекен» партиясининг асосчиси. У парламентнинг олти чақирилишида ҳам парламент аъзоси бўлган.

Жанар Ақаев - собиқ журналист ва СДПКнинг аъзоси. У сўз эркинлиги учун юришда қатнашгани учун партиядан чиқариб юборилган, аммо депутатлигича қолиб, КЛДП партиясининг аъзоси бўлган.