Блогер Сидиманнинг суди тўхтатилиб, жиноят иши кўрила бошлади

407

Суд блоггер Элмир Сидманга қарши жиноят ишини қайта кўриб чиқади. Бунга унинг видеоси бўйича баъзи саволларга аниқлик киритиш масаласи сабаб бўлди.

Бишкекнинг Октябрь туман судидаги текширувлар 8 июнда якунланиши керак эди. Унда блоггер охирги сўзни айтишни режалаштираётган эди. Аммо судья бунга рухсат бермади.

Блогер Элмир Сидиман (чапда) ва унинг адвокати Али Магеев. Сурат: 24.kg

Аввалроқ, блогернинг адвокати Али Магеев, Сидиманнинг сўзларини ўз ичига олган видеоларга суд-лингвистик экспертизаларни тайинлашни илтимос қилган. Судья ҳимоянинг илтимосини қисман қондириб, ҳар томонлама психологик ва лингвистик экспертизани тайинлади.

Жиноят ишини кўриб чиқиш экспертизанинг натижаси чиққунча тўхтатилди.

Аввалроқ прокурор Сидиманни олти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган эди. У Қирғизистоннинг турли ҳудудларида қўлланилган айрим сўкинч гаплар сабабли салбий фикрини билдиргани учун «ҳудудлар аро низони қўзитишда» айбланмоқда.

Сидиман Инстаграмдаги саҳифасида жонли эфирга чиқиб, унга Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларидан уят сўзларни ёзишини айтиб, бу унга ёқмаганини билдирган.

«Тўғри, мен юзингларга айтай, Ўш, Жалолобод, Баткен ривожланганича йўқ. Балки сен Баткендан, Ўш ёки бир ёқдан бўларсан, аммо менга чин юракдан ёқмайсизлар. Чунки сизлар ривожланмайсизлар», — деб айтган блогер.

«Институт Медиа Полиси»нинг мустақил экспертлари блоггернинг гапларида ҳудудлараро адоват қўзитиш бўйича бирор далил топмаганликларини хабар қилган .

«Унинг айтганларини эшитсангиз, у постларининг остида ким “тўғрироқ” сўкиниши ҳақида гапирган. Бу аҳмоқлик. У одамларни ким узоққа тупуришини солишитриб, буни қилишни билмаганларни омадсиз одамлар деб ҳисоблагандк гап. Ёки бу сарказм, мазах — буларга ҳам тақиқланмаган», — деб билдирган медиа вакили Акмат Алагушев.

Бунга қадар блогернинг онаси президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб, ўғлини озодликдан маҳрум қилимасликни илтимос қилган. У ўғли Сидиманнинг қўлга олингани оилани моддий жиҳатдан оғир аҳволга солганини айтган. «Элмир ёш бўлишига қарамай, у оиланинг ёлғиз боқувчиси», — деб билдирган у.