Қирғизистонда коронавирус юққан тиббиёт ходимларининг сони 389га етди

388

Республика штабининг хабарига кўра,  6-июнга келиб Қирғизистонда коронавирус яна 11 нафар шифокордан аниқланган. 

Бишкек шаҳридан икки, Ўш шаҳридан етти, Чуй ва Норин вилоятларидан бир нафар тиббиёт ходимидан ўпка касали аниқланди. Бир тиббиёт ходими эса тузалиб, касалхонадан чиқарилди. 

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 380га етиб, уларнинг 273 нафари ўпка касалидан тузалган. Икки шифокор коронавирусдан вафот этди.  

Иш вақтида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом компенсация тўлайди, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига берилувчи товон пулининг қиймати эса бир миллион сом. Компенсация тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир ҳолатини текширади. 

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 6 июнга келиб 1974 кишига етди. Уларнинг ичидан 22си вафот этиб, 1360 киши ўпка касалидан тузалди.