Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 2007га етди

337

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда COVID-19 юқтиришнинг янги 33 ҳолати ҳақида хабар қилди. Бишкек, Ўш шаҳрида тўққиз, Норин вилоятида саккиз, Чуй ва Ўш вилоятида уч, Жалолобод вилоятида эса бир ҳолат қайд қилинди.

«Бугун коронавируснинг янги 33 ҳолати аниқланди, унинг 26си вирус юқтирганлар билан алоқада бўлган одамлардан топилди. Бир ҳолат хориждан келган фуқарода аниқланган. Олти кишининг вирусни қандай қилиб юқтириб олгани эса номаълум бўлмоқда», — деди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев.

Янги юқтиришнинг олтитаси шифокорлар орасида аниқланган. Уларнинг учтаси Норин вилоятида ва биттадан Бишкек, Ўш вилояти ва Ўшда аниқланган. Бундан ташқари, Усенбаевнинг сўзларига кўра, болалар боғчаси ходимларининг оммавий текшируви пайтида уч кишида коронавирус  аниқлаган.

Шунингдек, амалдор Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари орасида ҳам юқумли касаллик аниқланганини хабар қилди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигида беш нафар ходим COVID-19 вирусини юқтирган. Бугунги кунда беморларнинг аҳволи қониқарли, тегишли даволаш ишлари олиб борилмоқда. Таркибнинг қолган қисмини эпидемияга қарши ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилди. Ўттиз нафардан ортиқ обсервация шароитида ишини  давом эттирмоқда» , - деди Усенбаев.

Охирги суткада 65 нафар бемор касалхонадан чиқарилди. Уларнинг 30 нафари Норин вилояти, 18 нафари Ўшда, саккизи Бишкекда, етти бемор Ўш вилоятида, бир нафардан беморлар Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятида даволанаётган эди.

Шунингдек, коронавиусдан тузалиб касалхонадан чиқарилганларнинг икки нафари тиббиёт ходими.

Шу билан Қирғизистонда Covid-19 2007 нафар одамда аниқланди. Унинг ичидан 22 бемор вафот этиб, 1425 бемор касалхонадан тузалиб чиқди.