Коронавирус юқтирган беморларнинг яна икки нафари вафот этди

100

Бишкек шаҳридаги Миллий фтизиология марказида даволанаётган 84 ёшли аёл ва яна бир Ўш вилоят касалхонасида даволанаётган 34 ёшдаги аёл  вафот этди.

1938-йилда туғилган аёл Бишкек шаҳрида яшаган – у 31 май куни касалхонага ётқизилган. Аёл қизи ишлаган «Автомаш» заводига бориб, бемор билан алоқа ортидан касални юқтириб олган.

82 ёшли аёл қанд диабетининг 3-даражаси билан касалланган. Бундан ташқари юрак хасталиклар ҳам бўлган.

1983 йилда туғилган аёл эса Ўш вилояти касалхонасида оқ қон касалидан даволанаётганда коронавирус юқтириб олган. Бемор ўпка касалига чалингандан кейин лейкоз касали кучайиб, касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

COVID-19 билан касалланганлар орасида вафот этганларнинг умумий сони 22 кишига етди. Вафот этганларнинг икки нафари тиббиёт ходими.