Қирғизистонда COVID-19 яна 37 кишидан аниқланди — жами 1936 ҳолат

386

Қирғизистонда 5 июнга келиб коронавируснинг янги 37 ҳолати қайд қилинганини Республика штабидан маълум қилишди. Уларнинг ичидан Ўш вилоятида беш, Ўш шаҳри ва Баткен вилоятидан бир нафардан ҳолат, Чуй вилоятидан етти, Бишкек шаҳридан ўн тўрт, Норин вилоятидан олти, Иссиқкўл вилоятидан уч ҳолат қайд қилинди.

Шу билан коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 1936га етди. Коронавирус юқтирган 22 фуқаро вафот этди, 1340 бемор тузалиб уйларига чиқарилган.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд қилинди — 513 . Чуй вилоятида коронавирус 381 кишидан топилди. Ўш вилоятида – 231, Ўш шаҳрида – 212, Жалолобод вилоятида – 163, Баткен вилоятида – 31, Норин вилоятида – 387, Иссиқкўл вилоятида – 18 ҳолат қайд қилинди.

Касалхоналарда 574 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан ўн икки киши оғир аҳволда, уч нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияларда 2132 киши ётибди. Бир сутка ичида 2617 таҳлил ўтказилди.