ИИВ ташқи миграция ҳақидаги қонунга ўзгартиришларни қабул қилишни таклиф қилмоқда

416

Жогорку Кенешда 3 июнь куни «Ташқи миграция тўғрисида»ги қонунга тузатишлар киргизиш лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида депутат Дастан Бекешев «Ташқи миграция тўғрисида»ги қонунга киритилувчи баъзи ўзгартиришлардан норози бўлди.

Бекешевнинг айтишича, Ички ишлар вазирлигининг 10-бўлими ходимларининг чет элликлардан пул ундирмоқдалар ва чет эл фуқаролари қўрқув туфайли ариза ёзиб милицияга мурожаат қила олишмайди.

«Чет элликлар милицияга ариза ёзишдан қўрқишади, улар бизга шантаж билан пул олиш фактлари ҳақида гапиришади, аммо қўрқув туфайли улар охиригача боришмайди, сизларнинг 10- бўлимингизнинг ходимлари жуда бой одамлар», — деди депутат.

У ИИВга чет эллик фуқароларни ва фуқаролиги йўқ одамларни мамлакатдан чиқариш бўйича қарор қабул қилишга имкон берувчи пунктни қонунга киргизмоқчи бўлишаётганини сезган.

Ўзгартиришларга кўра, депортация учун материаллар ички ишлар органи ёки миллий хавфсизлик тармоғидаги ваколатли орган томонидан тайёрланади.

Қонунга кўра, ушбу органлар чет эл фуқаросини Қирғизистондан чиқариб юбориш ёки чиқармаслик масаласини ҳал қилади.

«Сиз ҳуқуқ тартибот органлари ёзма буйруқсиз чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориши мумкин бўлган нормани таклиф қилмоқдасиз. Сиз суд ишини ўз зиммангизга олиб, бундай қарорларни ўзингиз қабул қилмаслигингиз керак» , — деб билдирди Бекешев.

ИИВ баёнот асосида ўзгартиришлар ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун ва мамлакатда миграция ҳолатининг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун ўзгартиришлар зарур, чунки Қирғизистонда қолиш қоидаларини бузган чет эл фуқароларини жавобгарликка тортиш механизми мавжуд эмас.

Танқидларга қарамай, депутатлар 4 июнь куни қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.