«Сиёсий партиялар ҳақида» қонун лойиҳаси кичик партияларнинг ишини оғирлаштиради — Бекешев

395

Депутат Дастан Бекешев навбатдаги «Ликбез по инициативам» номли видеороликни намойиш этди. Бу сафар Бекешев депутатлар Айнуру Алтибаев, Нурбек Алимбеков ва Мирлан Бакиров томонидан илгари сурилган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунни муҳокама қилди.

Бекешевнинг айтишича, партиялар ҳақида янги қонун қабул қилинганидан кейин  кичик партиялар учун анча қийин бўлади.

У агар қонун парламент сайловлари пайтида қабул қилинса, барча партиялар қайта рўйхатдан ўтишиши лозимлигини тушунтирди. Штатдаги кўп сонли адвокатларсиз кичик партияларга бу иш осон бўлмайди.

«Қонун парламент сайловлари пайтида киритилиши мумкин, демак барча партиялар яна рўйхатдан ўтишлари керак, катта партиялар буни осонликча амалга оширадилар, аммо кичик партияларга осон эма», — деди у.

Янги қонун партияларни нафақат Солиқ хизматига ҳамда Ижтимоий фондга, балки Марказий сайлов комиссиясига ҳам ҳисобот беришга мажбур қилади, чунки қонун қабул қилинса, мамлакатдаги барча партиялар Марказий сайлов комиссияси томонидан назорат қилинади.

«Кичик партиялар солиқ хизматига, Ижтимоий жамғармага ҳамда МСКга ҳисобот бериши керак бўлади. Ёш партиялар адвокатлар ва бухгалтерлардан иборат ходимларни ушлаб туришлари керак ва доимий текширувлар уларни қийнаб юборади. Янги қонунда сиёсий партияларнинг уставлари батафсил ёзилиши керак - съездда қандай овоз бериш керак, депутатлар рўйхатини қандай жилдириш керак, президентликка номзодларни қандай кўрсатиш керак. Шу уставни низом доимо назорат қилиб туришади», - деди депутат.

Партиялар ҳақидаги янги қонунда яна нималар таклиф қилинди?

Қонун ташаббускорлари маълумотнома- асосламасида партияларга хорижий мамлакатларниг, чет эллик жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек халқаро ташкилотларнинг ҳисобидан молиявий ёрдам олишни тақиқлашни таклиф қилмоқдалар.

Ташаббусчилар хорижий капиталнинг мамлакатдаги ички сиёсий вазиятни ривожланишига таъсирини олдини олиш учун бундай чораларни кўришни таклиф қилмоқдалар.

Айни вақтда партияларга маблағни тўғридан-тўғри мамлакат бюджетидан олиш, давлат пуллари қандай, қаерда сарфланганлиги тўғрисидаги эса ҳисоботлар МСК веб-сайтида эълон қилиб туриш таклиф қилинмоқда.

«... давлат молиялаштирилишги Жогорку Кенеш депутларинига сайловга қатнашишнинг нтаижаси ёки маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайловда қатнашиш натижаси бўйича  сайлов қонунларида белгиланган сайлов бўсағасидан паст сайловчиларнинг овозининг маълум фоизини олган сиёсий партиялар олиши кўзда тутилади», — деб айтилади баёнотда.