Қирғизистон ва Хитой 8 июндан бошлаб «Торугарт» орқали юк ташишни қайта бошлайди

517

Қирғизистон ва Хитой 8 июндан бошлаб «Торугарт» назорат ўтказиш пунктининг ишини жонлантириш бўйича келишди.

Аммо назорат ўтказиш пункти (НЎП) Қирғизистон ва Хитойнинг ўртасида юк ташиш учунгина ишлатилади. Бу ҳақда қирғиз ТИВи билдирди.

«Торугарт» НЎПининг иши бўйича қўшимча масалаларни мамлакатлар яқин орада келишади.

Қирғизистон Хитой билан чегарасини 23 январда коронавируснинг тарқаб кетиш хавфи сабаб ёпган.

Унда Қирғизистон ҳаво ва авто қатновларни тўлиғи билан тўхтатган эди.