Масжид ва черковларга 8 июндан бошлаб боришга рухсат берилди

550
Ўш шаҳридаги «Сулайман Тоо» масжиди. Сурат: Тойчубек Артик ўғли

Ҳукуматнинг матбуот хизматидан хабар қилинишича, 8 июндан бошлаб диний масканларга — масжид, черков ва намозхонага — боришга қўйилган чекловлар олинади.

Бу қарорни Республика штаби муфтият ҳамда бошқа диний муассасаларнинг вакиллари билан маслаҳатлашиб қабул қилди. Аммо масжид ва черковга киришдан аввал одамларнинг тана ҳарорати ўлчаланади. Шунингдек одамлар тиббий маска тақиши ҳамда социал масофани сақлаши зарур.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси коронавирусни тарқатмаслик мақсадида 17 мартда жума-намозларни масжидларда ўқишни тақиқлаган. Шундан кейин масжидлар карантинга ёпилган ҳамда даъват қилишга ҳам вақтинча чеклов киргизилган. Бундан ташқари Рамазон ҳайит намози жамоат билан ўқилмаган.

Айни вақтда масжидлар тўлиғи билан ёпилмаган — унда мусулмонларга намоз вақтларини мусулмонларга билдириб туриш учун азон айтилиб турган.

Қирғизистонда COVID-19нинг дастлабки ҳолати 18 мартда Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида қайд қилинган. Коронавирус 12 март куни умрадан қайтиб келган уч турғундан аниқланган.