Президент Сооронбай Жээнбеков Абдулазим Курмановга тегишли икки буйруққа қўл қўйди — буйруқнинг бири билан уни давлат раҳбарининг ёрдамчилигидан олиниб, иккинчи буйруқ билан у Давлат кадр хизматидан директорининг ўринбосарлигига тайинланди.
Курманов ҳақида маълумот оз, аммо у юристлар авлодидан экани маълумю У советнинг профессионал юристи Карпек Курмановнинг набираси, юриспруденциянинг профессори Айдар Курмановнинг ўғли, парламентнинг экс-спикери Зайнидик Курмановнинг укаси.
35 ёшдаги Курманов Калибек Алишбаевнинг ўрнига келди. Алишбаев эса бошқа ишга ўтаётганлигидан директорнинг ўринбосарлик хизматини бўшатиб берган.
Курмановдан ташқари Давлат кадр хизматидаги яна бир ўринбосар бор — Олег Тарбинский, хизматнинг ўзини эса Бакит Сагинбаев бошқаради.