Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони1899га етди

380

Республика штабидан 4 июнга келиб коронавирус яна 28 кишидан аниқланганини маълум қилинди — уларнинг етти нафари тиббиёт ходими.

Янги ҳолатларнинг ўн беши Бишкек шаҳрида қайд қилинди — уларнинг икки нафари тиббиёт ходими. Ўш вилоятида олти, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида бир нафардан бемор коронавирусга чалинди. Шунингдек, Ўш шаҳрида тўрт ҳамда Норин вилоятида бир тиббиёт ходимида COVID-19 аниқланди.

Коронавируснинг 20 ҳолати обсервацияда ётган одамлардан топилди. Бир ҳолат хоридан келган фуқарода қайд қилинди. Қолган 7 бемор касални қандай қилиб юқтириб олгани номаълум.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 1899га етди — унинг 372си тиббиёт ходими. Ўпка касалидан умумий 1292 киши шифо топиб, йигирма бемор вафот этди.

Коронавируснинг энг кўп қайд қилингани бўйича биринчи ўринда Бишкек шаҳри турибди, пойтахтда 499 киши вирус юқтирган. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда — 381 ҳолат. Ўш вилоятида — 226, Жалолобод вилоятида — 163, Ўш шаҳрида — 211, Чуй вилоятида — 134, Баткен вилоятида — 30 ҳамда Иссиқкўл вилоятида 15 киши касалга чалинди.

Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликлар орасида 240 кишида коронавирус аниқланди. Улар Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятидаги касалхоналарга жойлаштирилган.

Ҳозирда касалхоналарда 587 киши даволанмоқда. Уларнинг ичида ўн икки бемор оғир аҳволда — уч бемор жонлантириш бўлимида қолмоқда. Қирғизистон бўйича обсервацияга 1953 киши олинди.

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7905ни ташкил қилди. Охирги сутка ичида 2933 таҳлил ўтказилди.