Шимолий Курил оролларида икки қирғиз фуқароларида коронавирус топилган. Улар даволаниш учун Петропавловск-Камчатскийга юборилган

311

РИА Новости, Шимолий Курилдаги амалдор Александр Овсянниковга таяниб, Парамушир оролида икки қирғизистонликда коронавирус аниқланганини хабар қилди.

Овсянников қирғизистонликлар ҳеч ким билан алоқада бўлмаганини, улар санавиция билан Камчатка ҳудудининг маъмурий маркази Петропаловск-Камчатскийдаги касалхонага жўнатилганини айтган. 

Қирғизистонликлардан кейин Шимолий Курилда коронавирус яна икки кишида аниқлан, аммо бу ҳолатларни бир-бири билан алоқаси йўқлиги айтилган. Коронавирусга чалинган охирги икки киши сабаб ФҲ режими киргизилган. Сахалин вилоятида жами 132 ҳолат қайд қилинган. 

Май ойининг бошида Россиянинг ОАВлари Псков вилоятида деярлик 40 қирғизистонлик коронавирусга чалинганини хабар қилган. Қирғиз қурувчилари у ерга юқумли касалллар шифохонаси қуриш учун касалнинг маркази Москва шаҳридан борган. Маҳаллий депутатлар қирғизистонликлар дарҳол обсервацияга олинмагани сабаб, бу Новосокольники шаҳрида коронавирус уланишига олиб келган деб шикоят қилишган.