Ўшда «Хизб ут-тахрир» ташкилотининг аъзоси қўлга олинди

407
Сурат: Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Ўш вилоятида 49 ёшдаги тақиқланган «Хизб ут-Тахрир» ташкилотининг аъзосини 28 майда қўлга олди. Гумондор қўшни мамлакатларнинг бирида қидирувда юрган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, қўлга олинган фуқаро Марказий Осиё ҳудудида экстремистик материалларни тарқатишга масъул бўлган. Унинг яшаган ерини тинтув вақтида ноутбук, интернет-модемлар, мобил телефонлар ва сим-карталар топилди.

Тўпланган материаллар судгача тергов асносида «Ирқий, миллий, диний ёки ҳудудлар аро низо қўзитиш» моддаси билан Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд қилинди. Гумондор МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилди.

«Хизб ут-Тахрир ал-Ислом» ташкилотининг мақсади халифат тузиб, ислом шариатидаги «яшаш тарзини» шакллантириш. Мазкур ташкилот 2003 йили Олий суднинг қарори билан экстремистик ташкилот қатори топилиб, Қирғизистоннинг ҳудудида фаолият олиб бориши тақиқланган.

Йил бошидан бери ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан бир неча экстремистик ташкилотларнинг аъзолари қўлга олинган. Улардан бири Суриядан келиб, тарғибот фаолиятини олиб бориш учун Қирғизистонга қайтиб келган. Шунингдек март ойида Ўш вилоятининг Қорасув туманида «Жамаот ат-Тавхид вал-Жиход» аъзоси қўлга олинган.

Муаллиф: Мадина Алтинбек қизи