Ҳиндистондан Қирғизистонга 16 қирғизистонлик қайтиб келди 

389
Сурат: Ташқи ишлар вазирлиги

Қирғизистонга 1-июнда Ҳиндистондан «Air India» авиакомпанияси билан 16 киши олиб келинди. Уларни Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропортида кутиб олишди. 

Дели — Бишкек рейсини Ҳиндистон ўз фуқароларини Қирғизистондан олиб кетиш учун уюштирган. Юртига қайтганлар обсервацияга олинди.

Коронавирус дунё бўйича кескин тарқала бошлагани сабаб кўплаб ўлкалар халқаро авиақатновларни тўхтатишди. Шу сабабли чет ўлкаларда юрган қирғизистонликлар юртига қайта олмай қолган. Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз фуқароларини қайтариш учун чартер рейслари уюштирилмоқда. 

ТИВнинг етакчиси Чингиз Айдарбековнинг 12-майда берган маълумотига кўра, дунёнинг 58 давлатидан чет ўлкадаги идораларга юртига қайтишга ёрдам кўрсатиш илтимоси билан 8 минг 712 қирғиз фуқароси мурожаат қилган.