Биринчи май туман судининг олдида Атамбаевга қарши ва уни қўлловчи икки митинг ўтди

452

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 2019-йилнинг 7-8-августида Қўй-Тош қишлоғида бўлган воқеалар юзасидан суд текшируви учун Биринчи май туман судига 1-июнда эрта билан олиб келишган. Суд биносининг олдига юзга яқин одам тўпланиб, Алмазбек Атамбаевни, Сапар Исақовни, Фарид Ниязовни ҳамда Икрамжан Илмияновни жавобгарликка тортишни талаб қилган. 

Атамбаевга қарши митингга чиққанлар «Қотил қамалсин! Ўғри! Қўй-Тошда ўлдирилганларнинг ҳаёти учун тўласин!» деб қичқиришди.

Улар шиорлар босиб ёздирилган бир услубдаги плакатларни кўтариб чиқишган. 

Атамбаевни қўллаш митинги

Айни вақтда бошқа митингчилар Равшан Жээнбековни ҳамда собиқ президентни қўллаб чиқишди. Атамбаевнинг тарафдорлари биринчи митингчиларни пул учун чиқишган деб айблашмоқда. 

«Уларга бари бир, “Қамалсин!” деб қичқираверишади. Асосийси, пул тўлашса бўлди. Юзингларни кўрсатинглар!» — деб қичқирди Атамбаевнинг тарафдорлари.

Суд биносининг олдига собиқ президентнинг аёли Раиса Атамбаева КСДПнинг байроғи билан келган. У президент истеъфосини ва күйөөсүнүн бўшатилишини талаб қилди.

Натижада, милиция чагым болуп кетпесин деп митингчиларнинг икки тобунун ўртасига туриб олган.

Ҳукумат томонидан тўсқинлик қилиш

Собиқ президентнинг ўғли Кадир Атамбаевнинг билдиришича, ҳукумат Атамбаевни қўллаганларнинг кўпига суд мажлисига киришга тўсқинлик қилди.

«Одамлар чиқмасин деб огоҳлантирувчи ҳарбий машиналар, микрафони бор ФҲВнинг машиналари чиқди, блокпостлар қўйилди. Одамлар бу ерга келиб, ўз фуқаролик позиясини билдиришига йўл бермаслик мақсадида йўл патруль милицияси машиналарга жарима солиб, кичик автобусларни жарима майдонига киргизди», — деди Кадир Атамбаев Kaktus.Mediaнинг жонли эфирида.

Унинг айтишича, бунинг барчаси президент тарафдорларига ўз митингига  чиқиш учун имконият бериш мақсадида қилинди.

«Мана, шу ерда [Сооронбай] Жээнбековни қўллаш учун пул тўланган митинг турибди. У ёқда керак вақтда жанжални бошлашга тайёр бўлган 15та бола турибди. Шу сабабли, биз бу шаклан қонунсизлик эканини тушунамиз», — деб билдирди собиқ президентнинг ўғли.

Атамбаев суд залидан четлатилди

Кўчада норозилик акцияси бўлаётганда, адвокат собиқ президентни темир панжара ортидаги судланувчилар ўриндиғига жойлаштирмасликни илтимос қилгани учун Алмазбек Атамбаев суд йиғинидан четлатилди.

Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёвнинг билдиришича, суд қарори ноқонуний бўлди ва бу қарор унинг мижозини суд жараёнида иштирокига бўлган қонуний ҳуқуқини бузмоқда.

«Бошқача қилиб айтганда, суд Алмазбек Шаршеновичдан қутилди. [...] Унинг қон босими вақти-вақти билан тушмоқда, аммо у ўзини яхши ҳис қилмоқда», — деб қўшимча қилди Слесарёв.

Шундан сўнг суд соат 14:00га қадар танаффус эълон қилди.

Қўй-Тошдаги воқеа ва Атамбаевнинг уйини қамал қилиш

Ҳукумат собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйини икки кун давомида қамал қилиб, 8-августда ҳибсга олган. Штурм вақтида бир спецназ зобити ҳалок бўлган, 100га яқин одам жабрланган.

Ҳукумат Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонунуй бўшатилиши тўғрисидаги иш бўйича сўроққа уч марта келмагандан сўнг уйни штурмга олишга қарор қилган. Атамбаев гувоҳ сифатида сўроққа олиниши керак эди, бироқ қўлга олингандан кейин унинг мақоми айбдорга ўзгартирилган.

Атамбаев қўлга олингандан сўнг ҳукумат «Оммавий тартибсизликлар уюштириш», «Одамларни гаровга олиш», «Одам ўлдириш» ва «Одам умрига таҳдид қилиш» моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғаган. Собиқ президент бу ишлар бўйича айбдор сифатида ўтмоқда. бундан ташқари Атамбаевнинг бир неча тарафдорлари Қўй-Тошдаги воқеа бўйича сўроқ бермоқда, айримлари эса қамоққа олинган.