Коронавирус сабаб Норин вилоят касалхонасининг олдида беморларни қабул қилиш учун чодирлар тикилди

394

Вилоят администрациясининг матбуот хизмати Kaktus.Media нашрига Норин вилоят касалхонасининг ҳовлисига чодирлар тикилганини билдирди. Бундай ҳаракатлар бошқа беморларнинг COVID-19 касалини юқтириб олмаслиги учун қилинган.

Беморларни қабул қилаётган чодир. Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Энди COVID-19га гумонланган беморлар касалхонанинг ҳовлисида чодирларда қабул қилинади. Бунинг учун ФҲВнинг ҳудудий бошқармаси тўрт чодир ажратиб берган.

Норин вилоятидаги соғлиқни сақлаш бўйича координатор вазифасини бажарувчи Айнура Акматова чодирлар вилоят туғруқхонасининг олдига қўйилганини «Клооп»га билдирди.

Унинг айтишича, чодирлар «фильтр» қатори — коронавирус бўлиши эҳтимоли бўлган беморлар инфекцияни тарқамаслиги учун қўлланилмоқда.

«Бу беморларни саралаш ва касалхонага жойлаштириш учун саралаш фильтри», - деди Акматова.

Вилоят администрациядан қўшимча қилинишича, касалхона икки бўлимга бўлинди — биринчисида коронавирус юқтириб олган беморлар ётади, иккинчисида бошқа касали бор беморлар жойлаштирилади. Шифохонанинг ҳудудига кириш ва чиқишни назорат қилишни кучайтириш учун киришда милиция навбатда тумоқда.

Норин вилоятида 1 июнда коронавирус юқтирганлар сони 372 кишига етди. Вилоятда ҳудудда яшаган халқ сонига нисбатан юқтирганлар билан алоқада бўлганларнинг сони энг кўп бўлаётгани аниқланган.

Бунга қадар, 28 майда Республика штаби коронавирусга қарши ёмон курашганлиги учун Норин вилоят шифохонасининг бош шифокори ишдан олинганини маълум қилган. бундан ташқари, Норин вилоятининг мухтор вакили Эмилбек Алимкулов ва унинг ўринбосари Касен Асизовга ҳамда Норин вилояти ОТМининг етакчиси Муратбек Алияскаровга ҳайфсан эълон қилинган.

Шу билан бирга Алияскаров соғликни сақлаш бўйича вилоят координатори хизматидан бўшатилган, хизмат ўрни вақтинчалик Айнура Акматовага берилган.

Биринчи собиқ-премьер-министр Кубатбек Боронов 27 майда ўтган йиғилишда вилоятдаги коронавирус ҳолати «ишнинг сустлиги, зарур бўлган тезкор қарорларнинг ўз вақтида қабул қилинмагани, ҳолатга нисбатан талабдагидай назорат йўқлигидан» бўлмоқда деб билдирган.