Кочкоров: ўтган йили ўсмир қизларга нисбатан жинсий зўравонликнинг 27 ҳолати аниқланди

426
Иллюстратив сурат

Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазири Улукбек Кочкоров парламентнинг бюджет ва молия қўмитасининг йиғинида ўтган йили уйма-уй айланиб текширишда 10-12 ёшдаги қизларга нисбатан жинсий зўравонликнинг 27 ҳолати аниқланганини билдирди. Мазкур фактлар ҳеч қаерда расмийлаштирилмагани маълум бўлган.

Мазкур расмий маълумот бўйича 2020 йилнинг тўртта ойининг ўзида болаларга нисбатан 44 зўравонлик (қўл кўтариш), 24 зўрлаш, 12 психологик зўравонлик фактлари рўйхатга олинган. Кочкоровнинг айтишича, бундай воқеалар мутахассисларнинг етишмовчилигидан ва мониторинг хизматининг йўқлигидан ўрин олмоқда.

«57 минг нафар болага бир мутахассис ишлайди. Ҳар бир оила билан камида ўн кунда бир иш олиб бориб туриш керак. Қизлар билан уларга ҳеч ким тегажоғлик қилгани йўқми деб сўраб, гаплашиб туриш зарур. Шу билан бирга уларнинг жонига қасд қилишига нималар туртки бўлаётгани тўғрисида гаплашиш керак. Ижтимоий ҳимоя қилиш тизими биргина шикоят бўйичагина ишлайди, бизга мурожаат тушган вақтдагина уларга хизмат кўрсата оламиз», — деди Кочкоров.

2019 йили 700 минг оилани текшириш натижасида 106 мингдан ортиқ болани ота-онаси муҳожирликда юргани аниқланиб, рўйхатга олинганлиги маълум бўлган. Шу жумладан 5600 бола бегона кишиларнинг қарамоғига қолдирилган: синфдошларига ва қўшниларига.

Шунингдек, у муҳожирларнинг фарзандларини рўйхатга олгандан сўнг тўртта бола оилавий зўравонлик туфайли вафот этганини қўшимча қилди.

Бундан ташқари Кочкоров 51 бола ишга жалб қилингани, тўртта бола оғир ишда ишлашини ва 585 бола қонуний ҳар қандай жавобгарликка тортилганини таъкидлади.

Комиттетнинг йиғилишида Болалар тўғрисидаги кодексни қайта кўриб чиқиш, болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги баъзи бир қонунларга ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Қирғизистонда карантин вақтида Иссиқ-Кўлда бешта ва Чуйда иккита ўсмир бола ўзини осиб олган. Ҳукуматнинг вилоятдаги вакиллигининг ўринбосари Элмира Усонова «24 kg» нашрига ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга ота-онаси билан бўлган жанжал сабаб бўлганини билдирган. ИИВ мазкур фактлар текширилаётганини аниқлаб, депрессиянинг олдини олишда ота-оналар муҳим ўрин тутиши ҳақида огоҳлантирган.