COVID-19 яна 28 кишида аниқланди — жами 1845 ҳолат

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020-йил 2 июнда Қирғизистонда COVID-19нинг янги 28  ҳолати рўйхатга олинганлигини маълум қилди:

Бишкек - 11 киши;

Норин вилояти - 1;

Ўш - 16.

Янги қайд қилинган ҳолатларнинг 16си чет давлатлардан келган фуқароларда аниқланди, қолганлари алоқада бўлган беморлар. 

Охирги сутка ичида коронавирус юқтирганларнинг икки нафари тиббиёт ходимлари. Уларнинг бари Ўш шаҳрида аниқланган.

Шу билан коронавирус юқтириб олган фуқароларнинг сони 1845га етди — унинг 364и тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 1219 киши шифо топиб, ўн етти бемор вафот этди. 

Коронавируснинг энг кўп қайд этилгани бўйича биринчи ўринда Бишкек шаҳри турибди, пойтахтда 468 киши вирус юқтириб олди. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда — 373 ҳолат. Ўш вилоятида — 219, Жалолобод вилоятида — 162, Ўш шаҳрида — 207, Чуй вилоятида — 133, Баткен вилоятида — 29 ҳамда Иссиқкўл вилоятида 14 киши касалга чалинди. 

Бундан ташқари, хориждан келган қирғизистонликларнинг орасида 256 кишида коронавирус аниқланди. Улар Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятидаги касалхоналарга жойлаштирилган. 

Ҳозирда касалхоналарда 609 киши даволанмоқда. Уларнинг ичида ўн олти бемор оғир аҳволда — беш бемор жонлантириш бўлимида қолмоқда. Қирғизистон бўйича обсервацияга 2404 киши олинди. 

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7664 нафарни ташкил қилди. Охирги сутка ичида ўтказилган тадқиқаотларнинг сони — 2416.