Биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов Баткен вилоятининг Қадамжой туманидаги қирғиз-ўзбек чегарасида чиққан жанжал бўйича Ўзбекистоннинг бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади. Бу ҳақда ҳукуматнинг маълумот хизмати билдирди.
«Шунингдек, Боронов ҳуқуқ тартибот ҳамда маҳаллий ҳукумат идораларининг иштирокидаги тезкор кенгашма ўтказади. Ҳозирда вазият тартибга солинди. Қирғиз ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирди. Тегишли органлар маҳаллий аҳолига тушунтириш ишларини олиб бормоқда», — деб ёзилади ҳукуматнинг маълумотида.
31 майда Қадамжой туманининг Чечме қишлоғи билан Сўх анклавининг турғунлари ўртасида жанжал чиққан. Жанжалга аниқланмаган ҳудудда жойлашган Чашма булоғи сабаб бўлган. Икки мамлакатнинг фуқаролари ўртасида аввал гап тортишув бўлиб, у тош ирғитишларга айланган.
Вице-премьер-министр Акрам Мадумаровнинг айтишича, булоқ аниқланмаган ҳудудда жойлашган, уни икки тараф ҳам фойдаланиб келган. Бундан ташқари, булоқ бир давлатнинг фойдасига ҳал қилинса, иккинчиси сувсиз қолиши мумкинлигини қўшимча қилган ҳамда муаммони ҳал қилиш йўллари бор эканини таъкидлаган.
Шунингдек, дастлабки маълумотлар бўйича жанжалда қирғиз тарафдан умумий 15 киши ярадор бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан Айдаркен шаҳридаги касалхонага тўрт киши ётқизилиб, иккисининг аҳволи «оғир», яна икки нафариники «нисбатан қаноатланарли» деб таъкидлашди Қолган жабрланувчилар тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин уй шароитида даволанишга чиқарилган.
Ўзбекистон томондан эса бир неча киши жароҳат олиб, 16 киши касалхонага тушганини «Озодлик» радиосига Сўх анклавининг турғуни билдирган.