Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 1-июнда маълум қилишича, мамлакатда охирги сутка ичида яна 11 бемор коронавирусдан тузалди. Бишкек шаҳридан беш ва Норин вилоятидан олти кишининг коронавирусга топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатиб, улар касалхонадан чиқарилди.
Шу билан коронавирусдан тузалганларнинг сони 1181га етди — уларнинг 252 нафари тиббиёт ходими.
Қирғизистонда 1-июнга келиб коронавируснинг янги 69 ҳолати қайд қилинди — умумий 1817 ҳолат. Ксалхоналарда 620 киши ётибди — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига беш бемор ўтказилган.