Қирғизистонда коронавирус яна 69 кишидан аниқланди — умумий 1817 ҳолат

387

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, 1 июнга келиб коронавирус инфекциясининг янги 69 янги ҳолати аниқланган.

Бишкек шаҳрида коронавируснинг янги 21 ҳолати қайд қилинди — уларнинг ичида Россиядан келган 18 курсант бор. Норин вилоятида 14 бемор коронавирусни юқтириб олди, Ўш шаҳрида тўққиз ҳолат, Чуй вилоятида олти ҳамда Ўш вилоятида бир тиббиёт ходими касалга чалинган.

Охирги сутка ичида коронавирус инфекциясини юқтириб олган 12 нафар тиббиёт ходими аниқланган:

  • Бишкек — 4;
  • Ўш — 1;
  • Норин вилояти — 6;
  • Ўш вилояти — 1.

Охирги сутка ичида уч нафар тиббиёт ходими касалхонадан чиқарилди.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 1817га етди — унинг 362 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 1181 киши шифо топди, ўн олти бемор вафот этди.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд қилинган — 457 ҳолат. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда — 372 ҳолат. Ўш вилоятида — 219, Жалолобод вилоятида — 162, Ўш шаҳрида — 191, Чуй вилоятида — 133, Баткен вилоятида — 29 ҳамда Иссиқкўл вилоятида 14 киши касалга чалинди.

Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликлар орасидан 240 кишида коронавирус аниқланди.

Ҳозирда касалхоналарда 620 киши қолмоқда — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда, беш нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияга 2393 киши олинди.

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7630ни ташкил қилди. Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 1151.