Ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиевнинг эҳтиёт чораси бўйича суд 31-майда ёпиқ ўтади

393

Ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиевнинг ўғли журналист Азат Рузиев отасининг эҳтиёт чораси бўйича суд Қоракўлда 31 майда ўтишини билдирди. Айни вақтда суд йиғинини ёпиқ тарзда ўтказишни исташмоқда — аниқроғи, унга журналистлар ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари киргизилмайди.

«Онамга процесс ёпиқ бўлишини хабар қилишди (!), бу ноқонуний. Бундай қарорни жойида судья чиқраиши керак», — деб ёзади Азат Рузиев.

Қийноқларга қарши курашган Камил Рузиевни 29 май куни кечаси МХДҚ ходимлари ушлаб кетишган — Рузиевнинг адвокати ўша куни уни 48 соатга шахсини тасдиқлаш учун қўлга олишганини айтган. Бундан ташқари, МХДҚ журналистларга ҳуқуқ ҳимоячиси товламачилик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланаётгани айтилган пресс-релиз тарқатган.Муассаса жабрланганлар ҳақида ҳам, шикоят қилган одам ҳақида ҳам хабар бергани йўқ.

«Отамнинг адвокати қўлга олиш вақтида отамнинг ёнида паспорти йўқ бўлганини айтди, шу сабабдан унинг иши ҳозирча фақат қўлга олиш актида турибди. (...) МХДҚ ОАВларнинг барига отам “хужжатларни қалбакилаштириш” ҳамда “товламачилик” бўйича айбланаётгани ҳақида  пресс-релиз жўнатибди. Бунинг бари ҳозирча, адвокатнинг айтишича,  ишда йўқ. Балки тун ичида унга иш тўқишга улгуришар», — деб ёзади ўғли.

Унинг айтишича, отасининг дўстлари — юристлар ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилар — товламачилик ҳамда ҳужжатларни сохталаштиришга боғлиқ ишларнинг устидан МХДҚ эмас, милиция ишлаши кераклигини билдиришган.

Камил Рузиев айбловга мақул эмас. У Қоракўлнинг изоляторида, аниқроғи, ўзи кўп йилдан бери милициянинг қийноқларига қарши курашаётган шаҳарда — очлик эълон қилди.

«Айбловларни инкор қилаётган отам вақтинча ушлаб туриш жойида очлик эълон қилди. Оиламиз унга озиқ-овқат беришга ҳаракат қилди, аммо у буни олишдан бош тортди. У ёнига ўзини ёмон ҳис қилгани учун кераклигина дориларни олди. Изоляторга келган тез ёрдам отамнинг қон босими жуда тушиб кетганини айтди. Аммо унга қарамай очликни давом эттирмоқда», — дейди унинг ўғли.

Азат Рузиев отасини қўлга олган принциплари учун жазолашлари мумкин дейди, чунки у 20 йилдан ортиқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимининг камчиликлари билан курашиб келади.

«Милициянинг тартибсизликлари билан курашиб келаётган йиллардан берии оилага ва унинг ўзига иши ортидан таҳдидлар келиб туради. Кўплаган куч ходимлари уни ҳуқуқ ҳимоячилик фаолияти учун ошкора ёмон кўришади. [...] Бу отамни қўлга олиб, оғзини ёпиб, қўрқитиш учун идеал ҳолат», — деб ёзади Азат Рузиев.

Камил Рўзиев - аҳолига ёрдам кўрсатувчи «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари. У биргина қийноқлардан жабр кўрганларнинг манфаатларинигина эмас, зўравонликдан жабрланганларни ҳам ҳимоя қилади — одамга қарши қилинган жиноят ишини ёритиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

У  бу йиллар ичида ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти учун кўп бор тазйиқларга учраган. 2015-йили уни милиция ходимлари қийнаб, ундан Қоракўл ТИЗОсини бундан кейин текширмаслиги ҳақида тилхат ёзиб беришни талаб қилишган. Ҳуқуқ ҳимоячини қийнаш бўйича иш тўхтатилган.

Мазкур ташкилот фаолиятидаги сўнгги икки ҳолат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.  Шу йилнинг апрель ойида Рўзиев қоракўллик шифокорларнинг шахсий ҳимоя воситаларининг йўқлиги ҳақидаги шикоятларини бўлишиб турган. Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячиси гаплашган йигити иккинчи қаватдаги балкондан  ташлаб юборган қизни ҳимоя қилган. Рўзиев оммавий ахборот воситаларининг эътиборини гумондор ҳали ҳам полиция томонидан ушланмаганига қаратган.