Қирғизистонда COVID-19 яна 26 кишидан топилиб, умумий касаллик юқтирганлар 1748 кишига етди

362

Ўтган сутка ичида Қирғизистонда коронавирус яна 26 кишида топилган. Норин вилоятида — 12, Бишкек шаҳрида — 7, Ўш вилоятида бир, Чуй вилояти ва Ўш шаҳридан уч нафардан фуқаро коронавирусга чалинди.

"Қайд қилинган 26 ҳолатнинг иккитаси ташқаридан келганлар - юк машинасининг ҳайдовчиси ва онаси билан чет элдан келган ўспирин. 23 ҳолат беморлар билан алоқада бўлган уй карантинидаги шахслар. Бир ҳолатнинг эса касал юқтириш сабаби аниқлангани йўқ», - деди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев.

Вирус юқтиришнинг янги олти ҳолати  Бишкек, Ўш ва Норин вилоятидаги тиббиёт ходимларидан аниқланган.

«Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий ҳолати 350ка етди, уларнинг 249 нафари ўпка касалидан шифо топди», — деди Усенбаев.

Ҳозирда касалхоналарда  562 киши бор. Уларнинг беш нафари касалхоналарнинг жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича эса обсервацияга 2241 киши олинди.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7426ни ташкил қилди, уларнинг бари тиббий назаоратга олинган. Шунингдек, ўтган сутка ичида 2 276 таҳлил ўтказилди.