Видео: Баткенда қирғиз-ўзбек чегарасида можаро чиқди, жабрланганлар бор

939

31 майда Баткен вилоятининг Қадамжой туманидаги қирғиз-ўзбек чегарасида жанжал чиқди. Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеодан 100га яқин қирғизистонлик тўпланиб турганини ва тош ирғитиш бўлаётганини кўриш мумкин. Жанжал бир неча соатдан бери давом этмоқда.

Бундан ташқари, бошқа бир видеода одамлар тўпланиб тортишув юз бергани кўрсатилган. Видеони эълон қилган фейсбукнинг фойдаланувчиси Жалалдин Оболбек жанжал Қадамжойнинг Чечме (Чашма) қишлоғида юзага келганини ёзди.

«7-канал»нинг журналистлари фейсбукдаги саҳифасида соат 18:00дан кейин можаро юз берган ҳудуддан жонли эфир қилди. Унда турғунлар жанжал кундузги соат 12:00ларда бошланганини айтган. Чечма қишлоғи яшовчиларидан бири булоқнинг бошида қирғизистонликларнинг бир неча машинасига Ўзбекистон фуқаролари тарафидан зарар етказилганини билдирган.

Шунингдек, жонли эфирдан жароҳатланганларни ҳам кўриш мумкин. Телеканал журналистининг айтишича, дастлабки маълумотлар бўйича ўнга яқини киши ярадор бўлган. Уларга жойида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда дейди журналист.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Сўх анклавига чегарадош ерда қирғиз фуқаросининг омбори ёнаётгани айтилади.Воқеа юз берган ерда ўнлаб формали куч органларининг ходимларини ҳам кўриш мумкин.

Вице-премьер-министр Акрам Мадумаров «Азаттык»қа мазкур жанжал у икки тарафлама сўзлашув йўли билан тартибга солинишини билдирди. Унинг айтишича, икки давлатнинг турғунлари Чечме булоғини биргаликда қўлланиб келишган. У аниқланмаган ҳудудда жойлашганидан бу каби жанжал ҳар йили чиқиб туришини таъкидлаган.

«Қандайдир бир сабаблар билан тортишиб кетиб, бир-бири билан уришибди. Маҳаллий ҳукумат даражасида сўзлашув олиб борилмоқда. Тош ирғитилгани айтиляпти», — деган у.

Мадумаров ҳозирда тўпланган элнинг сони ҳамда жабрланганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ эканини қўшимча қилган.

Материал эълон қилиниши арафасида Давлат чегара хизмати ва ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллиги билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Бу Баткенда аниқланмаган чегара ҳудуди сабаб чиққан май ойидаги иккинчи жанжал. Бунга қадар 8 май куни вилоятнинг Чегара ҳудудидаги Қирғизистон билан Тожикистоннинг ўртасидаги аниқланмаган 5000 километр квадрат ер участкаси икки тарафни турғунларининг ўртасида баҳсга сабаб бўлиб, жанжал чиққан.

Кейинчалик у ўқ отишмага айланиб, натижада уч қирғиз аскари жароҳат олган Чегарага яқин жойлашган қирғизистонликларнинг уйи эса ёниб кетган.