Екатеринбургдан 200 нафардан ортиқ киши Ўшга қайтди

306

233 нафар қирғизизистонлик Ўшга Екатеринбургдан чартер рейс билан учиб келди.

«Турли хил касалликларга чалинган фуқаролар, ногиронлар, кекса аёллар, ҳомиладор аёллар ва ёш болали аёллар, шунингдек, оғир аҳволдаги фуқаролар ватанига қайтиб келди», - деб билдирди штаб.

Келганлар обсервацияга юборилган. Агар улар орасида юқтирганлар аниқланса, улар касалхонага ётқизилади. Улар билан алоқада бўлганлар назорат остида бўлади, қолганлари коронавирус учун олинган тест терс чиққандан кейин уй карантинига юборилиши керак.