Жээнбеков халқаро хамкорлардан Қирғизистоннинг ташқи қарзини қайта кўриб чиқишни илтимос қилди

445

Президент 28-майда Коронавирус вақтида молиялаштириш бўйича халқаро форумда ташқи қарзни, жумладан кўп тарафли кредиторлор олдидаги қарзни «чуқур» реструктуризациялаш керак деган таклифини билдирди.

Шундан сўнг у соғлиқни сақлаш, ижтимоий кўмак ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги тармоқларидаги лойиҳаларга қарз алмашиш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

«Булар жорий йилнинг апрелб ойида Антониу Гутерриш тарафидан айтилган 6 чорага мос келади. Бизнинг таклифларимиз қўллов топса, БМТнинг доирасида тегишли Йўл харитасини ишлаб чиқиб, қабул қилишни таклиф қиламан», — деди Жээнбеков.

Шунингдек давлат раҳбари экология, иқлимнинг ўзгариши ҳамда яшил экономика тармоқларидаги лойиҳаларга қарх алмашиш бўйича дастурларни ҳам ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

«Қирғизистон тоғли ўлка қатори денгизга чиқа олмаслиги сабаб, ташқи савда операцияларининг камайишига ҳам дуч келди. Жорий йилнинг сўнгида иқтисодий ўсишнинг ва бюджетнинг даромад қисмининг жиддий камайиши кутилмоқда. Бюджет маблағларининг етарсизлиги ахолининг ижтимоий аҳволининг ёмонлашишига олиб келиши эҳтимол», — деди президент.

Реструктуризация ҳамда давлат қарзини алмашиш дегани нима?

Апрелда «Катта йигирмалик»нинг давлатлари билан Кредиторларнинг Париж  клуби май ойидан бошлаб 2020 йилнинг охиригача қашшоқ ўлкалардан қарзларни ундиришни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида келишишган.

Давлат қарзини реструктуризациялаш — бу мамлакатнинг кредитор давлатларнинг олдидаги қарзининг шартларини қайта кўриб чиқиш, масалан, кредит фоизини, қийматини ёки қайтариш муддатини.

Давлат қарзини ички лойиҳаларга алмашиш — бу кредиторнинг ўзига қарз давлатнинг қарзини қисман бекор қилувчи механизм. Механизм қарзлар давлат кечилган суммани бутун регионга фойда олиб келган лойиҳаларга сарфлашга мажбурият олган шартдагина амалга оширилади. Масалан, атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёки давлатни барқарор ривожлантириш.

Мазкур чораларнинг бари қашшоқ ўлкаларнинг давлат қарзларидан қутилишини енгиллатиш учун Париж клуби тарафидан қаралган.

Қарздор - давлат фойдала оладиган мамлкатнинг қарзини атроф-муҳитни ҳимоя қилишга алмашиш реструктуризация ҳамда кечишдан кейин бир қадар самарали чора бўлиб ҳисобланади. Шунингдек у инфляциянинг ўсиши ҳамда бюджет вазиятининг ночорлаши билан мамлкатнинг кредит рейтингини пасайиш риски билан боғлиқ.

Қирғизистоннинг қарзлари ҳамда кредитлари

Молия вазирлигининг маълумоти бўйича, Қирғизистоннинг давлат қарзи март ойининг охирига келиб 4,6 млрд долларни ташкил қилди.

Айни вақтда, 28 майда Республика штаби коронавирусга қарши курашиш учун халқаро молия институтларидан  462 млн доллардан ортиқ ёрдам олиш бўйича маълумотларни эълон қилган. Бу маблағнинг кўпи — 352,5 млн доллар — насия қатори олинади.

Коронавирус пандемияси боис Қирғизистоннинг бюджетига маблағларнинг тушмай қолиши бошланиб, шу сабабдан парламент майнинг ўртасида 28 млрд сом рекорд даражадаги дефицит билан тузатилган бюджетни биринчи ўқишда қабул қилган. Дастлаб, 2020 йил учун бюджет 10 млрд сом дефицит билангина мақулланган эди.