Элликдан ортиқ қирғизистонлик Филиппин ва Жанубий Кореядан юртига қайтиб келди

402

Республика штаби 29-майда махсус чартер рейси билан Жанубий Корея билан Филиппиндан 58 қирғиз фуқароси юртига қайтиб келганини хабар қилди.

«Мазкур рейс Корея Республикасидан Қирғизистоннинг фуқароларини ҳамда Қирғизистондан Кореянинг, Япониянинг ҳамда Америка Қўшма Штатларининг фуқароларини олиб чиқиб кетиш учун корея тарафи билан эришилган келишувларни амалга ошириш асносида уюштирилган», — деб билдирилди штабдан.

Келганларнинг бари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  алгоритми бўйича,  тиббий кўрик ҳамда ПЧР-таҳлилини олиш учун обсервацияга жойлаштирилди.

Коронавирус пандемияси сабаб кўплаган давлатлар карантин эълон қилиб, чегараларини ёпиб, авиа рейсларни тўхтатган. Натижада чет ўлкада қолиб қолган қирғизистонликларнинг кўпига юртига қайта олмай қолган.

Ҳукумат қирғизистонликларни юртига қайтариш учун махсус чартер рейсларини уюштирмоқда.