Қирғизистонда яна 27 тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди

396

Охирги сутка ичида яна 27 нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 28 майдаги брифингда билдирди.

Шифокорлар орасидаги коронавируснинг янги энг кўп ҳолати Ўш шаҳрида қайд этилди — 15. Норин вилоятида етти ҳамда Бишкек шаҳридан беш тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. 

Шу билан Covid-19 юқтирган шифокорлар сони 326 нафарга етиб, унинг 247си ўпка касалидан шифо топди. Бир тиббиёт ходими — Бишкекдаги №3 Оилавий тиббий марказнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси Жузумкан Кокумбаева касалдан вафот этди. Унинг оиласига ҳукумат бир миллион сом товон тўлаб берди. 

Иш вақтида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг компенсация тўлайди — вайфот этган тиббиёт ходимининг оиласига берилувчи компенсация қиймати 1 млн сомни ташкил қилади.  

Бундан ташқари, коронавирусга чалинган одамларни даволаган шифокорларга 29 мингдан 49 мингга қадар қўшимча ҳақ тўлаб берилиши айтилган. 

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 1594га етди  — янги 74 ҳолат қайд қилинди. Уларнинг ичидан ўн олти нафар вафот этиб, 1066 киши касалдан тузалган.