Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 28-майда Қирғизистонда яна 74 кишидан коронавирус аниқланган:
Бишкек - Россиядан келган курсантлар орасида 11 ва 10 ҳолатлар;
Чуй вилояти - 1;
Ўш - 35;
Ўш вилояти - 4;
Норин вилояти - 13.
Мамлакат бўйича COVID-19 юқтириш ҳолати 1594га етди.
Охирги сутка ичида COVID-19 юқтиргани қайд этилган тиббиёт ходимларининг сони 27 нафарни ташкил қилди. Уларнинг беш нафари Бишкекда, Ўшда эса 15 нафар, етти тиббиёт ходими эса Норин вилоятида. Республика стационарларидан олти нафар тиббиёт ходими шифо топиб, чиқарилди.
COVID-19 юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 326 нафарга етди, уларнинг 247 нафари касалхоналардан чиқарилган.
Ўтган бир кун давомида касалхоналардан 23 бемор шифо топиб чиқарилди:
Бишкек - 9;
Ўш - 1;
Норин вилояти - 12;
Жалолобод вилояти - 1.
Жами бўлиб, 1066 бемор юқумли касалликдан даволанган.
Эпидемия вақтида Қирғизистонда COVID-19 юқтиргани аниқланган 16 бемор вафот этган.