ИИВ Чуй вилоятидаги йўл нозирининг ўлими бўйича тергов бошлади

427

Ички ишлар вазирлиги Чуй вилоятининг йўл хавфсизлик нозирининг ўлим факти бўйича хизмат терговини бошлади. 

ИИВнинг маълумотига кўра, патруль хизматининг кичик нозири номаълум сабаблардан ҳалок бўлган. Мазкур факт Жайил туман ИИБнинг ЖҚУРига расмийлаштирилган. 

«Судгача тергов асносида ўлим тафсилотлари ҳамда сабабини аниқлаш учун тергов амаллари олиб борилмоқда», — деб билдирилди идоранинг матбуот хизматидан. 

ИИВдан қўшимча қилинишича, холислик учун ишни вазирликнинг Ички тергов хизмати олиб боради. 

Бунга қадар Katus.Media ҳамда 24.kg нашрлари 27-майда Жайил туманида йўл нозири табель тўппонча билан ўзининг бошига отгани ҳақида хабар қилган эди.