Тожикистон чегарада ўқни қирғизистонлик чиқарган деди. Қирғиз тараф буни инкор қилди

Қирғизистоннинг давлат чегара хизмати тожик тарафнинг 27 майда қирғиз-тожик чегарасида Тожикистон қишлоғининг турғуни тарафга ўқни қирғизистонлик отган деген маълумотини инкор қилди. Икки давлатнинг вакиллари чегарада юз берган воқеанинг барча вазиятларини аниқлаш учун тергов ўтказмоқда. 

Нима бўлди?

Тожикистоннинг МХДҚсининг чегара аскарлари ОАВларга Қирғизистоннинг фуқароси тожикистонлик аёлга қарата ўқ отиб, натижада аёл ярадор бўлган деган маълумот тарқатди. 

«27 май куни таҳминан соат 11ларда Баткеннинг Оқ-Сой қишлоғининг турғуни Саат Бактибеков тожикистонлик фуқаро Мутабархонум Шаропова томонга милтиқдан ўқ отиб, натижада аёл жароҳатланиб, касалхонага тушган», — деб ёзади «Азаттык» Тожикистон МХДҚсининг Чегара аскарларининг матбуот маркази маълумотига таяниб.

Айни баёнотда тожик тараф қирғизистонликларнинг харакатларини «провакация» деб атаб, «чегарасидаги вазиятнинг барқарорлигини сунъий бузиш ҳаракати» деб сифатлаган. 

«Бу ҳаракат чегарадош ҳудудда яшаган тожик элининг жавоб тариқасидаги реакциясига олиб келиши ҳам эҳтимол», — деб ёзилган билдирувда. 

Қирғизистоннинг чегара хизматининг  реакцияси

Айни куни, 27 майда Баткен вилоятининг Баткен туманидаги Жака-Орук ҳудудида Қирғизистоннинг чегара хизмати вакиллари воқеанинг барча вазиятлари билан тафсилотларини аниқлаш учун тожик тараф билан учаршишган. 

Учрашув натижасида, икки давлатнинг вакиллари ҳам «бу маълумот бўйича холис текширув ўтказишдан манфаатдор эканини билдиришган».

«ОАВда “Тожикистон фуқаросига қуролдан ўқни Қирғизистоннинг фуқароси чиқарган деб айтилиб” тарқатилаётган билдирув, дастлабки маълумотлар бўйича, ҳақиқатга тўғри келмайди», — деб билдиради Қирғизистоннинг чегара хизматининг матбуот хизмати. 

Мазкур воқеанинг фигуранти бўлаётган қирғизистонлик Саатбек Бактибаев Тожикистон фуқаросига қарата ўқ отиш бўйича тожик тарафнинг айбловларини инкор қилди. 

У «Азаттык»қа берган интервьюсида тушгача бўлган вақтда яқинда чегарада ўқ теккан жиянининг уйида бўлганини, овчилик қуроли дохил ҳеч қандай қуроли йўқ эканини билдирган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжаллар 

Шу ойнинг ўзида қирғиз-тожик чегарачида ўқ отувчи қуролни қўлланиш билан икки воқеа бўлди. 

23-майда Баткен туманининг Мўйноқ ҳудудида ўқ отилган. Қирғизистоннинг чегара хизмати қирғиз тарафдан ҳеч ким жабрланмаган деб билдирган. Тожикистон ҳукумати уларнинг бир чегара ходими ўқдан ярадор бўлганини билдирган. 

Яна бир можаро 8-майда бўлган. Унга аниқланмаган ер участкасини талашиш сабаб бўлган. 

Натижада Қирғизистоннинг уч чегара ҳарбийси ярадор бўлган, уларнинг ичидан бири ўта оғир аҳволда ҳамда у чет ўлкада операцияга муҳтож. Шунингдек яна бир маҳаллий фуқаро енгил ярадор бўлган. 

Тожикистон тараф улар томондан икки киши — ҳарбий ходим ва турғун — ярадор бўлганини хабар қилган.