Қирғизистонда COVID-19га чалинганларнинг умумий сони ичидан 30% сиртдан олиб келинган, қолгани алоқа орқали юққан ҳолатлар.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 28-майдаги брифингда муассаса сиртдан келганларнинг ичидан бирорта ҳам юқтириш ҳолатини ўтказмаганини билдирди.
Бироқ, Усонбаевнинг айтишича, беморлар охирги сафар қайда бўлганини айта олмаган ҳолатлар бор — бу одам коронавирусни қандай қилиб юқтириб олганини аниқлашга тўсқинлик қилади.
«Бугунги кунда, вируснинг сиртдан кирган ҳолатларини вақтида аниқлаб, даволаш учун эпидсистема ишлаб чиқилган. [...] Ўзлари мурожаат қилган алоҳида ҳолатлар бор, баъзан беморлар охирги икки ҳафта ичида қаерда бўлишганини айта олишмайди, шу сабабдан биз риск факторларини ҳамда вируснинг ўтиш йўлларини аниқлай олмаймиз. Аммо барча ҳолатлар текширилмоқда, барча сабаб-натижа алоқалар тадқиқ қилинмоқда», — деди Усонбаев.
Республика штабининг йиғинида вице-премьер-министр Кубатбек Боронов ҳам фуқаролар COVID-19 симптомларига гумонланиб тиббий муассасаларга кўп мурожаат қила бошлашганини хабар қилган.
Бу эса унинг айтишича, юқтириш марказининг кенгайиб бораётганини далиллайди.
27 майга келиб республика бўйича коронавирус юқтиришнинг 1 520 ҳолати қайд этилган.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирусдан 1 043 киши тузалиб, бу вирусни юқтирган 16 киши вафот этган.