Ҳиндистондан Бишкекка 22 қирғизистонлик қайтиб келди 

447

Республика штабидан «Air India» чартер рейси билан 22 нафар қирғизистонлик қайтиб келганини хабар қилди. Уларнинг кўпи даволаниш учун Ҳиндистонда юрган. 

Ҳиндистоннинг ҳукумати ўз фуқароларини чиқариб кетиш учун Қирғизистонда Дели — Бишкек — Дели маршрути бўйича рейсини уюштирган. Қирғиз ҳукумати Ҳиндистон тараф билан айни рейснинг ёрдами билан қирғизистонликларни олиб келиш бўйича келишган. 

«Ҳозирги вақтда барча келганларлар белгиланган тартибда тегишли тиббий жараёнлардан ўтиш учун обсервацияга жойлаштирилди», — деб ёзади штаб.

Бу пандемия бошланганлан бери қирғизистонликларнинг Ҳиндистондан қайтиб келишнинг учинчи ҳолати. 4-апрелда қозоқ ҳукуматининг ёрдами билан Қирғизистонга 15 фуқаро олиб келинган. Март ойининг ўртасида ТИВ Ҳиндистондан келган қирғизистонлшикларни Олмаотадан олиб кетган. 

Аввалроқ бу қирғизистонликлар ҳукуматдан ёрдам сўраб мурожаат ёзишган. Уларнинг суғурта варақлари якунлаб, айримларига қайтиш учун чиптага пуллари қолмай қолган.