Қирғизистонда коронавирусдан халос бўлганларнинг сони 1000дан ортди

369

Республика штабидан ўтган суткада коронавирус юқтирган яна 23 бемор шифо топганини хабар қилишди — уларнинг ичида олти тиббиёт ходими бор. Шифо топганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 20. Шунингдек Жалолобод вилоятида икки ва Норин вилоятида бир беморнинг коронавирусга топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатди. 

Шу билан коронавирус юқтириб шифо топган беморларнинг сони 1015га етди — уларнинг орасида 237 тиббиёт ходими бор.

Қирғизистонда 26-майга ккелиб коронавируснинг янги 35 ҳолати қайд этилди — жами 1468 ҳолат. Бугунги кунда касалхоналарда 437 киши ётибди — уларнинг тўрт нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида.