Соғлиқни сақлаш вазири нима учун Чолпонбаевнинг дафн маросимига борганини айтиб берди

463

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов Kaktus.Media нашрига Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Мукар Чолпонбаевнинг таъзиясига нимага борганини айтиб берди.

Чолпонбаев 24-майда коронавирус инфекциясининг асоратлари ортидан вафот этган. Соғлиқни сақлашнинг буйруғига кўра, COVID-19 аниқланиб вафот этган одамларнинг маросимига яқин қариндошлари, дин вакиллари ҳамда шифокорларгина қатнаша олади. 

Абдикаримовнинг айтишича, экс-спикернинг дафн маросимида барча қоидалар ва оралиқ сақланган. 

«Биз тақиқлаб қўя олмаймиз-да. Одамларни охирги сафарга кузатишади. Бу одамгарчилик. Қариндош бўлиши мумкин, иш бўйича бўлиши мумкин.  Мен — ҳукуматнинг аъзосиман. У бизнинг ҳамкасб, шу сабабдан бордим махсус, охирги сафарга кузаттим. Уни кўпдан бери танийман, бирга ишлаганмиз, шу сабабдан бормай қўйишим мумкин эмасди. Барча қоидага амал қилинди, оралиқни сақлаш учун», — деб айтиб берган Абдикаримов.

Қирғиз сиёсат арбоби Мукар Чолпонпонбаев билан видолашув маросими 25-майда Бишкекда ўтди.

Фавқулодда вазият тартибида, оммавий йиғинлар тақиқланганига, шунингдек Чолпонбаевда COVID-19 аниқланганига қарамай, у билан видолашиш маросимига марҳумнинг яқин қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасблари келган. 

Жогорку Кенешнинг экс-спикерининг дафн маросимида борганлар орасида парламентнинг спикери Дастан Жумабеков, президент аппаратининг етакчиси Досали Эсеналиев бўлган.

Парламентнинг собиқ спикери коронавирус юқтириб вафот этган деб қайд этилган 15-қирғизистонлик бўлди. У касалхонага 5-майда ётқизилган эди. 

Чолпонбаев Советлар Иттифоқи вақтидаёқ ҳуқуқий билимга эга бўлиб, карьерасини прокуратуранинг терговчиси бўлиб бошлаган.

Шундан кейин депутат бўлиб сайланиб, аммо бир неча вақтдан кейин президентлик аппаратининг қонун чиқариш, ижро қилиш ҳамда суд ҳокимиятлари, шунингдек маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари билан яқиндан ишлаш бўйича бўлимининг раҳбари хизматида тайинланган.

Кейинчалик Чолпонбаев икки йил давомида Адлия вазирлигини бошқарган. Жогорку Кенешнинг спикери бўлиб ҳам меҳнат қилишга улгурган.

Давлатнинг юқори лавозимларидан бўшагандан сўнг марҳум Арабаев номидаги университетда ўқитувчи бўлиб ишлаб, бундан ташқари, тажрибали юрист ҳам бўлган.