Садир Жапаровнинг халқаро қидирувга олинган опаси Польшада қўлга олинди

471
Сурат: Азаттиқ

Ички ишлар вазирлигининг маълумот хизмати интерпол орқали халқаро қидирувга олинган Райкул Жапарова 22 майда Польшада қўлга олинганини билдирди. Ҳозирда Қирғизистоннинг Бош прокуратураси Жапаровнинг Қирғизистонга экстрадициялаш масалаларини кўриб чиқмоқда. 

Райкүл Жапарова Бишкек шаҳрининг Октябрь тумани ҳамда Бишкек шаҳарс уди тарафидан 2014 йилнинг 22 октябрида ҳамда 2015 йилнинг 3 апрелида сиртдан судланган. 

У Жиноят ва жазо кодексининг «Жиноий даромадларни  легаллаштириш (юқиш) жиноятига қатнашиш», «Товламачилик» ҳамда «Тижорий ёки бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш» моддалари билан айбдор деб топилиб, мол-мулкини мусодара қилиш билан 10 йилга озодликдан ажратилган. Қидирувга эса жорий йилнинг февраль ойида эълон қилинган. 

Райкүл Жапарова ўз вақтида «Ысык-Көл» банкининг етакчиси бўлган. Банкнинг аввалги етакчиси Болот Байкожоев банк рейдерлик йўли билан тортиб олингани ҳақида ариза билан бош прокуратурага мурожаат қилган. 

Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, банкни собиқ президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев тортиб олган.  Жапарова банк етакчиси қатори Бакиев рейдерлик йўли билан босиб олгандан кейин ишлай бошлаган. 

2010-йилдаги тўнтаришдан кейин Бакиевлар мамлакатдан чиқиб кетганидан кейингина рейдерлик босиб олиш ҳақида Бош прокуратурага хабар қилиниб, жиноий даромадларни ювиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган. 

Райкүл Жапарова қамоқда ётган экс-депутат ҳамда мухолиф сиёсатчи Садир Жапаровнинг ўз опаси.