Муфтият: Рамазон ҳайит намози майдонларда ва масжидларда ўқилмайди

440
Архив сурат

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси 24-майда ўтувчи Рамазон ҳайит намози майдонларда ҳамда масжидларда ўқилмаслигини маълум қилди. Бундай қарор COVID-19 инфекциясини тарқатмаслик мақсадида қабул қилинди.

“Вазиятни тўғри тушуниб, баракали Рамазон ҳайит байрамини барчамиз уйларда байрам қиламиз”, — деб ёзилган муфтиятнинг баёнотида.

24-май куни эса Қирғизистон муфтийси Максатбек Токтомушев эрталабки соат 7да КТРК телеканалидан РАмазон ҳайити муносабати билан мурожаат қилинади.

17-мартда муфтият мамлакатдаги масжидларда жума намозини ўқишни вақтинча тўхтатган. Бунга коронавирусга боғлиқ оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланиши сабаб бўлган.

Бунга қадар Рамазон ҳайит намози Бишкекдаги ва Ўш шаҳридаги марказий майдонда ўқиб келинган. Намоз ўқишга тўпланганларнинг сони бир неча минг нафарга етар эди.

Муаллиф: Айзирек Осман қизи