Ўшга Ўзбекистондан 200 минг доллардан ортиқ қийматдаги инсонпарварлик ёрдам келди 

398

Сурат: Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакилининг ахборот хизматиЎш шаҳрига 20-майда Ўзбекистондан иккинчи гуманитар ёрдам келди. Уни Қирғизистоннинг қўшни давлатдаги элчиси Ибрагим Жунусов ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Узарбек Жилкибаевга топширди.

Жунусов гуманитар ёрдам Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан келганини айтди. «Ҳозир 3 фурадан иборат 280 минг долларлик ёрдам келди. [...] Бу икки халқнинг дўстлигини янада мустаҳкамлаш бўлиб ҳисобланади», — деди Жунусов.

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакилининг ахборот хизматигуманитар ёрдам қатори тиббий воситалар келганини маълум қилди. Аммо ёрдамнинг умумий қиймати 248 минг долларни ташкил қилганини билдиришди. 

«440 дона тиббий кароват, 1000 дона электрон пирометр, 2500 дона тиббий ҳимоя костюмлари, 150 000 дона тиббий мээлейлар, шунингдек 150 000 дона тиббий ниқоб келди», — деб ёзилади маълумотда. 

«Клооп» мухбири ҳукуматнинг  Ўш вилоятидаги вакиллигининг матбуот котиби Нуркиз Кадирбековага гуманитар ёрдамнинг қиймати бўйича тасдиқлаш мақсадида боғланди. Кадирбекованинг айтишича, элчи Жунусов маълумот тарқатишда адашиб қолган. 

Жорий йилнинг 2-апрелида Ўзбекистондан Қирғизистонга поезд орқали гуманитар ёрдам қатори 1000 тонна ун, 7000 комплект тиббий ҳимоя либоси, 200 дона респиратор, 20 000 қўлқоп, 500 дона кўзойнак,  200 тиббий пирометр ҳамда 2000 тест келган.

Қирғизистон 11-майда Ўзбекистондаги «Сардоба» сув омборида дамбанинг ёрилиши сабаб жабрланганлар учун 100 тонна цемент, 100 тонна гурунч ҳамда 10 тонна ўсимлик мойини гуманитар ёрдам қатори жўнатган. Мазкур ҳалокат 1-майда юз бериб унда тўрт киши ҳалок бўлган ҳамда бир киши бетайин жўқолган. Шунингдек дамба жойлашган Сирдарё вилоятидаги 24 қишлоқдан 90 минг фуқаро хавфсиз ерга кўчирилган.