Исхак Масалиев депутатлик мандатини топширишга  қарор қилди 

45

Депутат Исхак Масалиев 21-майда парламент йиғинида мандатини топшириб бериш қарорини қабул қилганини айтди. 

«Сабаби оддий — мамлакатда юзага келган муаммолар учун мен ҳам жавобгарлик тортаман, чунки юқори қонун чиқарувчи органда ишлайман — парламентда. Демак, мен ҳукуматни ёки сизларни қайси бир муаммоларни хал қилишга кўндира олмадим», — деди сиёсатчи. 

У мандатини туғилган кунида топширишини ҳамда 25-майдан бошлаб депутатлик ишини тўхтатишни истаётганини билдирди. 

Депутат уни тўрт карра парламентга сайлаган сайловчиларининг олдида кечирим сўради. 

«Ўзимнинг сайловчиларимдан кечирим сўрашни хоҳлайман, мен уларнинг умидини оқлай олмаслигим мумкин», — деди у. Масалиевнинг айтишича, «у мамлакатга барча хизмат ўрнидан ёрдам беришга тайёр», бироқ депутат қатори эмас.

У икки йил аввал КСДПга истеъфога кетишни таклиф қилганини, аммо улар коалицияни қулатишганини ёдга солди. У ҳукуматни антикризис дастурининг йўқлиги учун уришиб, парламентнинг спикери Дастан Жумабековнинг устидан, Масалиев уни ҳукуматнинг адвокати деб айтгани учун «хафа бўлиб» юрибди деб айтиб кулимсиради. 

Спикер хайрлашар экан депутатга соғлиқ тилаб, Рамазон ойида ҳамма бир-бирига кечиримли бўлиши кераклигини айтди. 

Бош коммунист ҳамда дахлсизликдан ажратиш 

Исхак Масалиев узоқ йиллар давомида парламентнинг бош коммунисти бўлиб юрди — у ўзи ҳам комминистлар партиясига аъзо ҳамда совет партиясининг фаоли Абсамат Масалиевнинг ўғли. 

У парламентга тўрт карра депутат бўлиб сайланиб, 2005 йили молия вазирининг ўринбосарлик хизматини бажарган. Депутат бўлиб сайлангунга қадар божхона хизматида ишлаган, 2012 йили эса солиқ хизматини бошқариб, у ерда икки йил меҳнат қилган.

Масалиев ўзининг охирги депутатлик муддатини парламентга «Онугуу — Прогресс» партияси билан ўтиб ишлаб якунлади.

Масалиевнинг охирги резонансли ташаббусларидан бири бу собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизликни олиш бўлган. Аммо депутатлар бу ташаббус бўйича овоз бериб, собиқ давлат раҳбарини дахлсизликдан ажратгандан кейин Масалиев ўзи бунга қарши овоз берган. Дахлсизликдан ажратишга қарши овозни фақатгина уч депутат берган. 

Кейин Атамбаев дахлсизилкдан ҳам, экс-президентлик мақомидан ҳам ажратилган. Энди ягона  экс-президент — бу Роза Отунбаева, қолганлари аввалгилар деб ҳисобланади. 

Атамбаевга қарши жиноят ишлари қўзғалиб, у 2019 йилнинг авшустидан бери ТИЗОда бўлмоқда. Унга жуда жиддий айблар қўйилган, жумладан одам ўлдириш ҳам бор. Сиёсатчи катта муддатга судланиши ёки хатто умрбод озодликдан ажратилиши мумкин.