Қирғизистонда яна 19 бемор  коронавирусдан тузалди

378
Иллюстратив сурат. Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Республика штаби 21-майда ўтган сутка ичида коронавирусдан яна 19 бемор шифо топганини хабар қилди. Бишкек шаҳрида — 8, Ўш вилоятида — 5, Жалолобод вилоятида — 4 ҳамда Баткен вилоятида икки беморнинг коронавирусга қайта топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатди.  

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олган фуқаронинг умумий сони 1313 кишини ташкил қилди. Уларнинг ичидан ўн тўрт нафари вафот этди, 929 бемор шифо топди — бу беморларнинг деярлик 70 фоизини ташкил қилади. Шунингдек COVID-19ни юқтириб олган 270 тиббиёт ходимининг 223 нафари шифо топиб, ишини давом эттирмоқда. 

Ҳозирда касалхоналарда 370 киши даволанмоқда — уларнинг беш нафари жонлантириш бўлимида.