Бишкекка Оренбургдан 164 қирғизистонлик қайтиб келди 

381

Республика штаби 20-май куни Россиянинг Оренбург шаҳридан 164 қирғизистонлик қайтиб келганини маълум қилди. Уларни Бишкекнинг «Манас» халқаро  аэропортида кутиб олишди. 

Юртига қайтган барча қирғизистонликлар обсервацияга олинади.

Ташқи ишлар вазирлиги 18-майда Оренбург — Бишкек чартер рейси уюштирилирилишини билдирган. Шу ой ичида эса Қирғизистонга 1000 нафар қирғиз фуқаросининг қайтарилиши кутилмоқда. 

Шунингдек Қирғизистон ҳукумати Россиядаги қирғиз фуқароларини ўзининг ҳудуди орқали ўтказишга рози бўлган. Ҳозирда Бузулук туманидаги қирғизистонликлар далада яшашга мажбур. Вилоятнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги меҳнат муҳожирлари учун чодир ҳамда кўрпа-тўшак олиб келиб берган. Элчи Аликбек Жекшенкулов «Азаттык» радиосигаа берган интервьюсида Бузулукдаги қирғиз фуқароларини олиб келиш бўйича ҳаракатлари кўрилаётганини маълум қилган. 

ТИВнинг 12-майда берган маълумотига кўра, дунёнинг 58 давлатидан 8712 қирғизистонлик юртига қайтиш учун ёрдам сўраган.