Ўш шаҳрида 65 ёшдаги киши тўрт ёшли қизга нисбатан «аҳлоқсиз ҳаракатларни қилишда» гумонланмоқда. Пенсионер айбловларни инкор қилмоқда.
Қизнинг онаси Дария «Клооп»га берган интервьюсида пенсионер 17-майда қизини «зўрлашга ҳаракат қилганини» билдирди. Унинг айтишича, умр йўлдоши мазкур кишининг квартирадан шимини тўлиқ кийиб чиқаётгани, терлаган ҳолатда бўлганини кўриб қолган. Қизи эса яланғоч бўлган.
«Уйга келиб қарасам қизим шими туширилиб бурчакда қўрқиб ўтирган экан. Пенсионер эса шимини кўтараётган экан, уни тер босиб кетибди», — деди отаси.
Воқеа эр-хотинлар ишлаган машина ювиш жойидаги квартиради бўлган. Уларнинг бола-чақаси ўша ерда ўйнаб ўтирган. Эр-хотинлар эса ўша куни яшаган уйини таъмирдан чиқараётгани сабаб, усталарга бўёқ етказиб беришга кетган.
«Уйга кирсам бола бир нарса ўғирлаб олганда қўрқиб ўтириб қолгандаги каби ўтирибди. Қизим қўрқиб аввал айтмади. Кейин телефон бераман десам йиғлаб юборди.“Ая, ўзи шимимни ечим чўчамни силади, ушлади кейин ўзининг чўчоғини менга ушлатди” деди», — дейди қизнинг онаси.
У гумондор киши оила яшаган уйнинг «ижара ҳақини тўлашга ёрдам берайин» деб келганини билдирдию Унинг эвазига «қарши ариза ёзиб беришни илтимос қиляпти» дейди.
«У ишини энди бошлаганда турмуш ўртоғим келиб қолибди. Балки эрим 2-3 дақиқа кеч келганда бу иш бундан ҳам ёмон бўлармиди дейман. Ҳозир бизда адолат бўлмаяпти. Кеча менга икки марта келиб кетди. Кўрсам бояги иш эсимга келиб қийналяпман», — деб айтди Дария.
Пенсионер эса журналистларга берган интервьюсида айбловларни инкор қилган. Унинг айтишича, мазкур оилани бир неча йилдан бери танийди. Воқеа бўлган куни қиз телефонини сўрагани сабаб унга берган. Уни қайта олаётганда йиғлаб юборган. Ўша вақтда қизнинг отаси кириб борган.
Ўш ШИИБининг матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп»га мазкур воқеа Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига «Аҳлоқсиз харакатлар» моддаси билан қайд қилинганини билдирди. Би ишда пенсионер ҳозирда шубҳали қатори ўтмоқда.
«Суд-тиббий, суд-биологик ҳамда суд-психологик экспертизалар тайинланди. Шунинг натижаси билан гумондорнинг эҳтиёт чораси кўрилади. Қизнинг танасини ташқаридан кўрик ўтгазганда қандайдир бир далил топилмаган», — деди Сидиков.
Терговчи эса журналистларга экспертизаларнинг натидаси чиққанда, шунга кўра қонун доирасида чоралар кўрилишини билдирган.
Қизнинг ота-онасининг айтишича қизи ҳозирда психологнинг ёрдамига муҳтож. «Клооп»нинг журналистларига ижтимоий тараққиёт вазири Улугбек Кочкоров мазкур оила психолог билан таъминланишини айтди.