Ўшда Россиядан марҳумга ҳамрох бўлиб келган икки кишида коронавирус аниқланди, 77 киши обсервацияга олинди

388

Ўш вилоятининг Қора-Қулжа туманида таъзияга қатнашган турғунлар ҳамда улар билан алоқада бўлган 77 киши обсервацияга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакилининг матбуот котиби Нурқиз Кадирбекова маълум қилди. 

Унинг айтишича, 17-майдан 18-майга ўтар кеча Россиядан юрак оғриғи боис вафот этган қирғизистонликнинг жасади туманнинг Қора-Қўчқор қишлоғига олиб келиниб, у дарҳол дафн қилинган. Эртасига марҳумнинг уйига яқин қариндошлари келиб қуръон ўқиб кетишган. Марҳумга ҳамкорлик қилиб келган 2 фуқародан биринчи олинган тестда коронавирус тасдиқланган. 

«Алоқада бўлган фуқаролар Қора-Қулжа туман касалхонасига, маҳаллий касб-ҳунар ўқув жойининг ётоқхонасига ҳамда санаторияга жойлаштирилиб, ҳозирда шифокорларнинг назоратида. Уларнинг баридан экспресс-тест олинди. Марҳумнинг яқинлари ҳам қайтадан таҳлил топширишган. Ҳозирда натижаларини кутяпмиз», — деди у.

Кадирбекова обсервацияга олинган 77 фуқаронинг бари таъзияга борганлар эмаслигини, улар 1-2 ҳамда 3-томондаги алоқада бўлган одамлар эканини таъкидлади. 

Ўш вилоят ИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбаев эса бу маълуомтни тасдиқлаб, аммо марҳумнинг яқинлари тарафидан ҳеч қандай қоида бузиш бўлмаганини айтди. 

Аширбаев ҳозирда назоратни махсус тузилган маҳаллий штаб олиб бораётганини, агар уларга бўйсинишмаса унда милиция ўз назоратига олишини қўшимча қилди.