Қозоғистон Россиядаги қирғиз мигрнатларини ўз ҳудуди орқали ўтказишга рози бўлди 

428

Қозоғистон Россиядан кела олмаётган Қирғизистон фуқароларига чегарасини очиб, йўловчи ташувчи транспортлар учун транзит йўлак ташкил қилиб беради. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги билдирди. 

«Ҳозирда Қирғизистон тарафдан транспортни таъминлаш масаласи хал қилинмоқда. Қозоғистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз тарафга барча тарафдан ёрдамлашишга тайёр», — деб айтилади муассасанинг билдирувида. 

Бунга қадар Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчилиги Ташқи ишлар вазирлигига Россиядаги қирғиз фуқароларини олиб келиш учун транзит коридор уюштириб бериш бўйича нота жўнатган. 

Икки ҳафта аввал Бишкекка Оренбург вилоятининг Соль-Илецк шаҳридан 500дан ортиқ қирғизистонлик транспорт билан олиб келинган. Аммо автобусга барча истаганлар сиғмай қолган. Айни вақтда Бузулук ҳудудида юзлаган мигрантлар тўпланиб, Қирғизистонга кетишга тайёргарлик кўра бошлаган. Тўпланганларга кейин Москвадан келганлар ҳам қўшилган. Бу орада Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги хостелларга жойлаштирилиб, тунаш жойи билан таъминланганлар ҳам такси билан бориб олганини билдирган. 

Бузулук туманидаги қирғизистонликлар далада яшашга мажбур. Вилоятнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги меҳнат муҳожирлари учун чодир ҳамда тўшакларни олиб келиб берган. Элчи Аликбек Жекшенкулов «Азаттык» радиосига берган интервьюсида Бузулукдаги қирғизистонликларни олиб келиш бўйича ҳаракатлар кўрилаётганини маълум қилган. 

Шунингдек, 17-майда Москва — Бишкек йўналиши бўйича 400 нафардан ортиқ ўринга мослашган самолёт ўттизга яқин ўринга тўлмасдан Бишкекка парвоз қилган. Москвадан мазкур рейс билан уча олмай қолганлар уларнинг ўрнига ёшлар учиб кетганини айтиб норозиликларини билдиришди. Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси ҳамда ёрдам бериш штаби кейинги уюштирилувчи рейс билан хомиладор, болали аёллар билан қарияларгина учади деб ишонтиришмоқда.